home

Қарз Шартномаси

Қарз Шартномаси
Шахслар ўртасидаги пулга алоқали молиявий муомалалар учун, шахсларнинг шахсини тасдиқ этувчи хужжатларни текшириш ва нотариал тасдиқланган СҚБ (Сенга Қарзим Бор) хужжатида аниқ қарз миқдорини кўрсатиш тавсия этилади. Қарз берувчи қарз олувчининг молиявий ахволини текшириши ва гарров таъминоти шартномасини тузиб олиши керак. Қарз олувчи қайтарилиши керак бўлган миқдорга берилган паттани сақлаши керак.


Агарда бошқа шартлар кўрсатилмаган бўлса, қарз олувчи қарзини белгиланган муддатдан олдин тўлаши ва қарзни учинчи тараф ҳам тўлаши мумкинлиги белгиланган. Одатда, пул маблағлари талабномаси (қарзни қайтариш талаби) қарзни қайтариш муддатининг 10 йили мобайнида тақдим этилади (ёки қарз олвучининг қарзни қайтариш имконияти мавжудлиги мобайнида агар қарзни қайтариш муддати белгиланмаган бўлса) ёки қонуний муддатлар тугаганидан сўнг.


Агар қарз олувчи қарзини ўз вақтида тўлай олмаса, қарз берувчи асосий қарз ва унинг фоизларидан ташқари бахоланган товонни талаб қилиши мумкин (ёки йиллик 5% товон фоизини талаб қилиши мумкин агар товон фоизи белгиланмаган бўлса) ва қарз олувчининг гарровга қўйилган мулкини вақтинчалик олиб қўйилишини талаб килиши мумкин. Қарз берувчи суднинг қарзни ундириш қарорини талаб қилиши ёки маъмурий хўжалик судига ариза бериши мумкин. Суднинг қарзни ундириш қарори ёки қарз берувчини хуқуқларини химоя қилувчи охирги қарорга асосланиб қарз берувчи қарз олувчининг мулкига нисбатан мажбурий хуқуқий харакатларни юритиши мумкин.

Key Contents

  • bookMark
  • history
  • 다국어 맞춤형 법령정보 다국어 맞춤형 법령정보