home

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш

Никоҳ орқали иммигрант мақомини олиш
Ҳалқаро никоҳ деганда икки турли миллатга мансуб шахсларнинг никоҳ қуришидир.

Ҳалқаро никоҳ Корея Республикасида қонуний кучга эга бўлиши учун, никоҳ тузувчи томонлар ўз мамлакатларидаги қонун билан белгиланган никоҳ шартларини бажаришлари ва никоҳ хақидаги маълумотни тегишли административ агентликга тақдим этишлари ва бу орқали уларнинг никоҳи оилага алоқадорлик қайдига киргизилиши керак.

Агар чет эл фуқароси Корея Республикаси фуқароси билан никоҳланса, бу шахс Корея Республикаси фуқароси турмуш ўртоғи мақомини олади. Яъни, бу шахс ўзининг мавжуд вақтинчалик истиқомат қилиш визасини Корея фуқароси турмуш ўртоғига бериладиган Истиқомат (F-2) визасига алмаштириши мумкин.

Қўшимча сифатида, Корея Республикаси фуқароси билан турмуш қурган шахс
Корея Республикаси фуқаролигини Фуқаролик хақидаги Қонунида кўрсатилган натурализация орқали олиши мумкин. Агар шаҳснинг турмуш ўртоғи никоҳ давомида оламдан кўз юмса, у турмуш ўртоғига тегишли бўлган меросни меросхўрлик қарорига асосан мерос сифатида Корея Респубикасининг Фуқаролик Қодексида белгиланган тартибга кўра қабул қилиши мумкин.

Key Contents

  • bookMark
  • history
  • 다국어 맞춤형 법령정보 다국어 맞춤형 법령정보