Hammasi  (ALL)

Корея Республикасида ишлашни хоҳловчи ҳар қандай хорижлик фуқаро Кореяда ишлаш ҳуқуқини берувчи вақтинчалик яшаш мақомига эга бўлиши лозим. Хорижлик ишчиларнинг Кореядаги меҳнат фаолияти доираси чекланган бўлиб, бу чеклов уларнинг визаларида белгилаб қўйилади.

Корея Республикасида ишлаш ҳуқуқини берувчи нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) ёки иш юзасидан ташриф (Н-2) визаларига эга хорижлик ишчиларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ масалалар "Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонун асосида тартибга солинади.

Шунингдек, хорижлик ишчилар ишчи мақомига эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Шунга кўра, ижтимоий ҳимоялаш қонунларига мувофиқ уларнинг фундаментал меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатланади. Агар уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилса, бу ҳуқуқларни уларни ҳимоялаш бўйича белгиланган тегишли тартиб-таомиллар орқали қайта тиклаш мумкин.

Нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) ёки иш юзасидан ташриф (Н-2) визасига эга шахслар "Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонунга кўра Корея Республикасида 3 йил давомида меҳнат қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундан ташқари, нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) визасига эга шахслар мамлакатни тарк этганларидан кейин камида 6 ой ўтгач қайта ишга ёлланишлари мумкин.

Ишлаш ҳуқуқини берадиган виза билан мамлакатга келадиган хорижлик ишчилар хорижликларни рўйхатдан ўтказиш тартиботидан ўтишлари керак. Улар виза муддати давомида фақат виза тури рухсат берадиган меҳнат фаолияти турлари билан шуғулланишлари мумкин. Агар уларнинг хорижликларни рўйхатга олиш маълумотлари, виза тури, виза муддати ёки вақтинчалик яшаш жойи, иш жойи ва ҳоказо шу каби маълумотлари ўзгарган бўлса ёки ўзгариш арафасида бўлса, "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонунга кўра улар бу ўзгаришлар ҳақида билдиришнома тақдим этишлари ёки рухсат олишлари керак.
Ишчи-ходимларга бир йўла бир мартада бериладиган пенсия нафақалари дастурини таклиф этадиган иш берувчилар пенсияга чиқадиган ишчи ходимларга узлуксиз меҳнат фаолиятининг ҳар йили учун камида 30 кунлик иш ҳақи миқдорига тенг суммада пенсия нафақалари ажратиши керак.

Пенсия таъминоти дастурларининг уч тури мавжуд: қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастури, қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастури, якка тартибдаги пенсия дастури. Қатъий белгиланган нафақа тўловли пенсия дастурида ишчи-ходим пенсияга чиққандан олдиндан қатъий белгиланган нафақалар суммасини олади. Қатъий белгиланган бадал тўловли пенсия дастурида ишчи-ходим йиллик иш ҳақининг 1/12 қисмига тенг миқдордаги суммани пенсия жамғармасига ўтказиб боради. Якка тартибдаги пенсия дастури ишчи-ходим ишдан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда оладиган пенсия нафақаларини шахсий пенсия жамғарма ҳисоб рақамида сақлаш имконини беради.

본 부분은 페이지 네비게이션 부분입니다.

1 2 마지막 페이지로
  • bookMark
  • history
  • suggestion